TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99298 1.81K
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Айни дамда Навоий шаҳри ҳокимлиги биносида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирокида Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 32-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибидаги ташкилий масалага кўра, Навоий вилояти ҳокимининг 2026 йил 13 октябрдаги 229-5-0-Қ/26-сонли қарорига асосан Исломов Бобир Ҳуснидинович Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Бобир Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган.

⬛ 2003 йилда Навоий давлат кончилик институтини,
⬛ 2005 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини,
⬛ 2012 йилда эса Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар у «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, шу кунга қадар Навоий шаҳрига Эргашев Дилмурод Бекмурадович ҳокимлик қилиб келаётган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 1
  • 👎 1
More from @effectuz
  1. Oct 13, 2026Иситиш ва иссиқ сув тарифлари 30 фоизга оширилиши мумкин Ўзбекистонда коммунал хизматлар т…
  2. Oct 13, 2026Ис гази — сезилмас хавф: бир хато ҳаётга зомин бўлиши мумкин Иситиш мосламаларидан нотўғри…
  3. Oct 13, 2026Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилиши мумкин 2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжма…
  4. Oct 13, 2026Адолат ва қонун устуворлиги — олий мақсад Олий суд раиси Робахон Махмудова билан эксклюзив…
  5. Oct 13, 2026Тошкентнинг 4 туманида газ вақтинча ўчирилади 14 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача То…
  6. Oct 13, 2026Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →