16 ёшли қизга тегажоғлик қилган робот мусодара қилинди
Германиянинг Кёлн шаҳрида робот 16 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 11 октябрга ўтар кечаси, ярим тунда, шаҳар марказидаги овқатланиш шохобчаси яқинида содир бўлган. Қиз ўша вақтда 17 ва 18 ёшли дугоналари билан бўлган. Тахминан 1,2 метр баландликдаги қизил-олтинранг робот унга орқадан яқинлашиб, тегажоғлик қилган.
Нашр ёзишича, роботнинг 16 ёшли эгаси ва унинг 19 ёшли таниши воқеани видеога олган, ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатган ва роботнинг ҳаракатларини изоҳлаб борган.
Политсия чақирувдан сўнг воқеа иштирокчиларини яқин атрофда аниқлаган. Робот эса Volkswagen русумли автомобил юкхонасидан топилган.
Ҳозирда терговчилар робот қандай бошқарилгани ва унинг ҳаракатларига кимдир атайлаб таъсир кўрсатган-кўрсатмаганини аниқламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99294
1.58K