Доллар ва евро нархи кўтарилди
Марказий банк 14 октябрь учун валюта курсларини маълум қилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 14 октябрдан амал қиладиган расмий курсларини белгилади. Унга кўра, доллар, евро, Россия рубли ва Хитой юани қимматлади.
Долларнинг расмий курси 14,26 сўмга ошиб, 11 930,35 сўмни ташкил этди. Евро курси 30,24 сўмга кўтарилиб, 13 328,66 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 0,68 сўмга ошиб, 142,39 сўмни, Хитой юани эса 1,87 сўмга кўтарилиб, 1 779,76 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, олтиннинг 1 грамм нархи 200 сўмга арзонлашиб, 1 миллион 804 минг 200 сўмга тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99288
1.8K
