Тошкентда автобус йўлакларида ҳаракатланганлик учун жарима ёзадиган камералар ўрнатилмоқда
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилувчи камералар ўрнатилмоқда.
Маълум қилинишича, камералар Фарғона йўли шоссесининг ҳар икки йўналишида, умумий узунлиги 6 километр бўлган йўл қисмига ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, соат 06:00 дан 23:00 гача оддий автомобилларнинг махсус "А" белгиси билан ажратилган автобус йўлакларида ҳаракатланиши тақиқланган.
Шунга ўхшаш камералар пойтахтнинг бошқа кўчаларида ҳам босқичма-босқич ўрнатилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99286
1.64K
- 👍 3