Самарқанддаги ЙТҲ икки кишининг умрига зомин бўлди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса 9 октябрь куни соат 13:00 атрофида Миркан маҳалласи ҳудудидаги автомобиль йўлининг 14-километрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлга тўсатдан чиққан велосипедчини айланиб ўтишга уринган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган электроскутер билан тўқнашган.
Электроскутердаги йўловчилардан бири воқеа жойида, яна бири эса шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99276
2.44K

- 👍 1
- 😢 1