Коррупция ва жиноятчилик сўзда эмас, амалда жазоланади. Бунинг ҳаётий исботини панжара ортидаги қисматлар, бой берилган эркинлик ва оиласидан айри тушган инсонлар мисолида кўриш мумкин.
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаларининг масъул ходимлари учун Тошкент вилоятидаги 48-сон манзил-колонияга профилактик ташриф ташкил этилди. Ушбу тадбир шунчаки расмий учрашув эмас, балки ҳар бир давлат хизматчисига чуқур сабоқ берувчи очиқ мулоқотга айланди.
Панжара ортидаги ҳақиқат: Муассаса шароитлари ва тартибот
Ташриф давомида колония бошлиғининг тартибот ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, майор В.М. Содиқов меҳмонларни жазони ижро этиш муассасасидаги шароитлар, сақлаш камералари ва инфратузилма билан яқиндан таништирди. Қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги амалда қандай акс этиши ушбу муҳитда яққол намоён бўлди.
Маҳкумлар билан очиқ ва самимий суҳбат
Тадбирнинг энг ҳаяжонли ва есда қоларли қисми маҳкумлар билан ўтказилган бевосита мулоқот бўлди. Ўйламай босилган биргина хато қадам, бир лаҳзалик нафс илинжида қабул қилинган нотўғри қарор бүгүн инсонларни ўз эркинлигидан маҳрум етган.
Панжара ортида кун санаб, бой берилган имкониятлардан надомат чекаётган кимсаларнинг аччиқ қисмати ва чиқарган хулосалари ҳеч кимни беэътибор қолдирмади.
"Ота-она бағри, оила тинчлиги, эркинлик ва ҳалол луқма — инсон учун энг юксак бойликдир. Бир лаҳзалик нафс, пора, мансабни суиистеъмол қилиш ёки қонунни четлаб ўтишга уриниш нафақат мансабдорнинг фаолиятига, балки унинг бутун оиласи, обрўси ҳамда келажагига барҳам беради."
Ҳалоллик — давлат хизматчисининг бош мезонидир
Давлат хизматида фаолият юритаётган ҳар бир ходим учун ҳалоллик — бу шунчаки қоида эмас, халқнинг ишончи ва юксак масъулият кўзгусидир.
Ҳар қандай мураккаб вазиятда фақат қонун ва виждонга таяниш, ҳар қандай коррупциявий таклифга қатъий ва муросасиз "Йўқ!" дея олиш ҳар бир фидойи ходимнинг бурчидир.
Хулоса ўрнида: Кечиккан пушаймонлик эркинликни қайтармайди!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram




