Устюртда яна бир янги қудуқдан катта босимда газ олинди
Мўйноқ туманидаги "Ғарбий Қуйи Сургил" конининг 19-сонли қудуғида синовлар давомида саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди. Қудуқнинг кунлик дебити 400–500 минг куб метрни ташкил этди.
"Ўзбекнефтгаз"га қарашли кондаги бурғилаш ишлари мураккаб геологик шароитларда якунланган. "Ўзбекгеофизика" ўтказган синовларда газ оқими 4 588–4 708 метр чуқурликдаги қатламлардан юқори босим остида олинган.
Ҳозир қудуқни ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда: технологик ускуналар ўрнатилиб, газ узатиш қувурлари ва тармоқлари қурилмоқда. Якуний гидродинамик тадқиқотлар ҳам давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99268
2.16K
- 👍 1