Банклар картадаги пулни тўлиқ ечиб ололмайди: 680 минг сўм мижозда қолиши шарт
Ўзбекистонда кредит қарздорлигини ундириш тартибига янги талаб киритилди. Энди банклар айрим ҳолларда мижознинг розилигисиз банк картасидан қарзни ечиб олганда, ҳисобварақларда белгиланган миқдорда маблағ қолдириши шарт.
Марказий банк белгилаган қоидага кўра, мижознинг банк карталаридан кредит ёки кафиллик мажбуриятлари бўйича унинг топшириғисиз пул ечилганда, ҳисобварақларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярми — 680 минг сўм сақланиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99266
2.04K