Мақсадимиз - оилаларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ёрдамни уйда ёки хосписда олиш имкониятини яратиш.
Мен учун ушбу лойиҳа нафақат тиббий ёрдам кўрсатиш, балки тузалмас хасталикка чалинган болаларга бўлган муносабатимизни ўзгартириш билан ҳам боғлиқ. Хасталик боланинг имкониятларини чеклаши мумкин, аммо унинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун қилаётган саъй-ҳаракатларимизни чекламаслиги керак. Болалар хосписининг ташкил этилиши билан бирга бундай болаларга бўлган муносабатимиз ҳам ўзгаришини жуда хоҳлайман.
Биз, энг аввало, ташхисни эмас, боланинг ўзини - унинг хоҳиш-истаклари, орзулари, қизиқишлари ва жамиятимизнинг ажралмас қисми бўлиш ҳуқуқини кўра билишимиз лозим.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram