CITY TOWER – Тошкентдаги муаммолар минораси
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «CITY TOWER» лойиҳаси атрофидаги можаро бир неча йилдан бери давом этмоқда. Бир томонда — хонадон учун маблағ тўлаган ва уйига кўчиб киришни кутаётган фуқаролар.
Иккинчи томонда — қурилишни амалга оширган «IQBOL ZAMIN SERVIS» МЧЖ. Кейинчалик ишга банк кредитлари, гаровдаги мол-мулк, судлар, прокуратура ва жиноят иши ҳам қўшилди.
EFFECT.UZ аввалроқ 1700 нафар фуқаронинг мурожаатлари асосида ушбу мавзуни ёритган эди. Шундан кейин Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида фуқаролар билан учрашув ўтказилиб, масала ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётгани маълум қилинган. Бироқ орадан вақт ўтиши билан саволлар камайиш ўрнига кўпайди.
👉 https://youtu.be/wLq5DnB91eM
Post #99335
1.34K