Болаларга жинсий тажовуз қилганлар умрбод қамалиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва уларга қарши жиноятлар учун жазони кучайтиришга қаратилган қонунни имзолади.
Янги қонунга кўра, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин. Бундай жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддати ҳам бекор қилинади.
Шунингдек, боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларда енгиллаштирувчи ҳолатлар жазони камайтириш учун асос бўлмайди.
Ҳужжат билан бешта кодекс ва олтита қонунга ўзгартиришлар киритилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99339
1.54K

- 👍 44