Янги уй сотиб олаётганда алданиб қолмаслик учун нималарни текшириш керак?
Олий суд матбуот хизмати маълум қилишича, кейинги пайтларда инсофсиз қурувчилар сабаб уй-жой сотиб олиш жараёнида алданиб қолган фуқаролар сони ортиб, судларда етказилган моддий зарарни ундириш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам кўпаймоқда.
Шу муносабат билан фуқароларга янги уй харид қилишдан олдин, аввало, қурилиш объектининг қонунийлигини текшириш тавсия этилмоқда.
Бунинг энг замонавий усулларидан бири — қурилиш объектидаги QR-кодни телефон орқали сканер қилиш. У орқали бинонинг ҳуқуқий ва техник ҳолати ҳақида расмий маълумот олиш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99350
1.45K