«Президент сиёсатига қаршимисиз?» — Урганчда “Яшил макон” учун ажратилган ерда иссиқхона қурилди
EFFECT.UZ’га мурожаат қилган Урганч шаҳри фуқаролари “Яшил макон” доирасида яшил боғ барпо этиш учун ажратилган ерда иссиқхона қурилганидан норози.
Расмий ҳужжатларда мазкур ер “Яшил боғ барпо этиш учун ажратилган ер майдони”, ердан фойдаланиш тури эса “Ҳудудни ободонлаштириш” сифатида кўрсатилган. Бироқ ҳудудда иссиқхона қурилган.
Санитария-эпидемиология соҳасидаги ҳужжатда иссиқхона Шовот каналидан 9 метр, турар жой биноларидан эса 25–30 метр масофада экани қайд этилган. Ҳужжатда иссиқхоналар учун аҳоли яшаш ҳудудларига нисбатан 100 метрлик санитария-муҳофаза масофаси талаби кўрсатилиб, мазкур жойлашув санитария талабларига мувофиқ эмаслиги қайд этилган.
Масала Урганч шаҳар ҳокими Бунёд Ражабов билан фуқаролар ўртасидаги суҳбатда ҳам муҳокама қилинган.
«Ҳеч қандай зарар бўлмайди», — деган ҳоким.
Фуқаролар эса санитария талабларига ишора қилган:
«Водоканалнинг СЭСи айтиб қўйибди: ... юз метр», — деган улар.
Фуқаролар аввалги расмий жавобни ҳам келтирган:
«Ҳақиқатда “Яшил макон” бу ер, бу ерда қуриш мумкин эмас».
Шунингдек, улар қурилишга сарфланган маблағлар ва ернинг кейинги тақдири юзасидан ҳам саволлар берган:
«Ҳозир шунча пул сарфланган... Ким растрата қилиб турибди? ... Эртага сотиб юборишса, бизлар — фуқаролар бердик».
Суҳбатда фуқаролар ҳокимга яна бир кескин саволни берган: «Сиз Президентнинг қарорига, ҳокимнинг қарорига қаршимисиз? Президентнинг сиёсатига қаршимисиз?»
👉 Батафсил ўқиш
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99353
1.63K