TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99254 3.34K
⚡️«CITY TOWER»: 1700 нафар фуқаронинг мурожаатидан сўнг Тошкент шаҳар биносида зиддият содир бўлди

Аввалроқ, EFFECT.UZ Тошкентдаги «CITY TOWER» қурилиш лойиҳаси ва «IQBOL ZAMIN SEVRIS» МЧЖ билан боғлиқ муаммолар юзасидан 1700 нафар фуқаронинг мурожаатлари асосида журналистик суриштирув эълон қилган эди.

Шундан сўнг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров фуқаролар билан учрашиб, муаммолар тегишли ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида «IQBOL ZAMIN SEVRIS» таъсисчиси Ш. Қурбоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, иш Бош прокуратура назоратига олингани ва унга
нисбатан халқаро қидирув эълон қилингани маълум қилинган.

Шу билан бирга, Ш. Қурбоновнинг турмуш ўртоғи Қурбоновага нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Адвокатлар ушбу қарор устидан апелляция шикояти берган.

Апелляция суди куни «CITY TOWER»дан жабрланганини билдирган фуқаролар ҳам Тошкент шаҳар судига борди. Улар айрим хонадонлар банкка гаровга қўйилгани ва ўзларининг ҳам моддий ҳамда маънавий зарар кўрганини билдириб, судья билан учрашишни сўрашган. Фуқаролар ва суд ходимлари ўртасида тушунмовчилик юзага келиб, вазият кескинлашган.

Натижа қандай бўлди?

Тошкент шаҳар суди апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича судининг Қурбоновага нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси ҳақидаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Савол шуки: 1700 нафар фуқаронинг уй-жойи, маблағлари ва ҳуқуқлари қандай таъминланади? EFFECT.UZ ушбу ишни кузатишда давом этади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 1
More from @effectuz
  1. Oct 14, 2026Янги уй сотиб олаётганда алданиб қолмаслик учун нималарни текшириш керак? Олий суд матбуот…
  2. Oct 14, 2026Иситиш ва коммунал муаммолар бўйича мурожаат каналлари ишга тушди Ўзбекистонда куз-қиш мав…
  3. Oct 14, 2026Гувоҳномасиз рулга ўтирган ўсмир BMW’да ҳалок бўлди Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир…
  4. Oct 14, 2026Хоразмда онасининг синфдошлари билан жанжаллашган йигит 16 йилга қамалди Хоразм вилоятинин…
  5. Oct 14, 2026Фарғонада BMW ҳайдовчиси юқори тезлик сабаб вафот этди Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 28…
  6. Oct 14, 2026Болаларга жинсий тажовуз қилганлар умрбод қамалиши мумкин Президент Шавкат Мирзиёев болала…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →