TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99252 3.78K
Зайнилобиддин Низомиддинов истеъфога чиқарилмаган – Тошкент вилояти ҳокимлиги

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни вақтда Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ҳокимлик, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан жамоатчиликка ахборот тақдим этишда холислик ва масъулият тамойилларига амал қилишларини, турли хабарларни тарқатишдан аввал уларнинг ҳаққонийлигини текшириш ҳамда фақат расмий манбаларга таянишларини сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🤷‍♂ 3
  • 👎 1
More from @effectuz
  1. Oct 15, 2026Президент Халқ қабулхонаси раҳбарларининг мақоми оширилди ПФ–224-сон Фармон билан Президен…
  2. Oct 15, 2026Томорқасида иссиқхона қурмоқчи бўлганларга 200 млн сўмгача субсидия ва 300 млн сўмгача кре…
  3. Oct 15, 2026Қашқадарёда кучли сел «Damas»ни оқизиб кетди Бир инсон фожиали тарзда ҳалок бўлди! 13 октя…
  4. Oct 15, 20268 миллион долларлик киберфирибгарлик: жиноий гуруҳ орасида банкнинг киберхавфсизлик ходими…
  5. Oct 15, 2026Эри учун жигарини берган аёл бугун ўзи ёрдамга муҳтож Турмуш ўртоғининг ҳаётини сақлаб қол…
  6. Oct 15, 2026Энагалик ваъдаси ортидаги мудҳиш воқеа Туркияда аёл 8 йил давомида ертўлада сақланди! Хори…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →