Тошкентда сохта колл-марказ орқали фуқароларни алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди.
Гумонланувчилар банклар номидан қўнғироқ қилиб, шахсий маълумотларни қўлга киритган, банк карталаридан пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган 8 миллион доллар криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган.
Гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган. Улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бор. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
