Непалда сел уйлар ва кўприкларни вайрон қилди: беш киши бедарак
Непалнинг Горкха ҳудудида 11 октябрь куни содир бўлган кучли сув тошқини оқибатида ўнлаб уйлар, кўприклар ва инфратузилма объектлари вайрон бўлди.
Маълумотларга кўра, беш киши бедарак йўқолган, 49 киши эса қутқариб қолинган. Тошқинга кўчки оқибатида дарё ўзанининг тўсилиб қолиши сабаб бўлган.
Табиий офат Катмандудан тахминан 100 километр ғарбда юз берди. Бу Непал ва Хитой чегарасидаги йирик тошқиндан қарийб бир ярим ой ўтиб содир бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99244
2.75K
- 👍 2