Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда тадбиркор ва инвесторлар билан учрашувда янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда уни бошқараётган Эркинжон Турдимов ҳақида гапирди. Президентнинг таъкидлашича, Турдимовнинг ушбу лавозимга келиши тасодифий эмас.
«Сон кўпайди, сифат эса кам. Бундан кейин ҳар бир университет ким учун қандай кадр тайёрлашини ўзи учун аниқ белгилаб олиши керак. Тўртта вилоятга ҳоким бўлган одамни Таълим вазирлигига бекорга олиб келмадим», — деди Шавкат Мирзиёев.
Бу гаплар Турдимовнинг янги лавозимига қандай вазифа ва масъулият юкланганини ҳам кўрсатади. У 9 октябрь куни Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида биринчи ўринбосар — таълим ва илм-фан вазири лавозими жорий этилди.
Янги лавозим эгаси таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш йўналишларида вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ҳамда ҳудудлар раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ваколатига эга бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram