TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99242 2.99K
Эркинжон Турдимов: Таълимдаги ҳар бир ўзгариш ёшлар ҳаётида сезилиши керак

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов вазирлик тизими ходимлари билан учрашув ўтказди.

Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнати қадрланиши, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, ҳар бири бўйича амалий ечим қилиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагог ҳаётида ижобий ўзгариш берадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 19
More from @effectuz
  1. Oct 14, 2026Сантяго 16 соат ичида бир нечта табиий офатга дуч келди Чили пойтахти Сантяго шаҳрида сўнг…
  2. Oct 14, 2026Фарғонада BMW ҳайдовчиси юқори тезлик сабаб вафот этди Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 28…
  3. Oct 14, 2026Болаларга жинсий тажовуз қилганлар умрбод қамалиши мумкин Президент Шавкат Мирзиёев болала…
  4. Oct 14, 2026Андижонда қизлар ўртасида "сола-сол" бўлди Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида мактаб ў…
  5. Oct 14, 2026Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёе…
  6. Oct 14, 2026CITY TOWER – Тошкентдаги муаммолар минораси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «CITY T…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →