Президент элчиларга ҳар ой камида битта инвестор олиб келиш вазифасини қўйди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг хориждаги элчиларига ҳар ой камида биттадан инвестор жалб қилиш вазифасини топширди.
Давлат раҳбари янги инвестициялар ва сармоя олиб келаётган тадбиркорларга алоҳида муносабатда бўлинишини таъкидлади.
«Ҳар бир элчи бир ойда битта инвестор олиб келмагунча кабинетда ўтирмайди», — деди Президент.
Шунингдек, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш, уларнинг даромадларини ошириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99235
2.42K