Фарғонада 8 қаватли бино фасадининг 20 квадрат метрга яқин қисми кўчиб тушди
Фарғона шаҳрида кучли шамол ва ёмғир оқибатида кўп қаватли уй фасадининг қопламаси кўчиб тушди. Ҳодиса оқибатида бино конструкцияларига зарар етмаган.
Ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, воқеа Фарғона шаҳридаги Қашқар кўчаси, 101-уйда содир бўлган. 2023 йилда фойдаланишга топширилган 8 қаватли бино фасадининг қарийб 20 квадрат метрлик алюкопон қопламаси кўчиб тушган.
Инспекция масъуллари қурилиш корхонаси вакилларига тегишли кўрсатмалар берган. Кўчиб тушган қоплама қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99161
2.91K


- 👍 1