TGViewer
EFFECT.UZ | Расмий канал EFFECT.UZ | Расмий канал @effectuz · 17K subscribers
Post #99149 4.48K
«Ҳеч нарса инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун асос бўла олмайди» — Фермерлар кенгаши Пискент ҳокими юзасидан прокуратурага мурожаат қилди

Пискент тумани ҳокимининг фермерга нисбатан босим ўтказгани ҳақидаги мақоладан сўнг Ўзбекистон фермерлари кенгаши прокуратурага мурожаат қилди. Кенгаш ҳокимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда амалий ёрдам сўраган.

Ижтимоий тармоқларда «Ерингиз тугул жонингизни суғуриб оламан» — Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда Пискент тумани ҳокими фермерни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерни тортиб олиш билан таҳдид қилгани ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига мувофиқ, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима белгиланган.

Бундай ҳолатлар тадбиркорлик субъекти фаолиятига ноқонуний аралашув аломатларини юзага келтириши ва мамлакатнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2026 йил 9 октябрь куни прокуратура органига мурожаат қилди. Кенгаш Пискент тумани ҳокимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда амалий ёрдам сўраган. Ҳолатга ваколатли органлар томонидан қандай ҳуқуқий баҳо берилиши ва мурожаат натижалари ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 8
More from @effectuz
  1. Oct 16, 2026Саида Мирзиёеванинг Туркияга ташрифи: самимият ва қардошлик акс этган лаҳзалар Президент А…
  2. Oct 16, 2026Фарғона туманида қишга тайёргарлик: газ ва электр таъминоти яхшиланадими? Эски қувурлар ян…
  3. Oct 16, 202616 яшар қиз нега ўз уйида осилган ҳолда топилди Тошент шаҳрида 16 яшар қиз ўз уйида осилга…
  4. Oct 16, 2026Илон Маск уча оладиган Тесла роaдестирини тақдим этди Тасаввур қилинг: автомобиль нафақат…
  5. Oct 16, 2026«Solfy» раҳбари Москвада қўлга олинди «Solfy» финтех платформаси раҳбари ва «Halva» муддат…
  6. Oct 16, 2026Президент “Бирорта муаммо бугундан қолмаслиги керак” Инвесторларга мурожаат қилган Шавкат…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →