КАЪБА ҚАРШИСИДА НАМОЗ ЎҚИЁТГАН НАМОЗХОН НИГОҲИНИ КАЪБАГА ҚАРАТИШИ
#намоз
❓ 2261-САВОЛ: Намозхон қиёмда турган ҳолатида нигоҳини саждагоҳга қаратиб туради, бироқ Каъбаи муаззаманинг қаршисида намоз ўқиётган киши ҳам нигоҳини саждагоҳга қаратадими ёки Каъбаи муаззамага қарайдими? Унинг учун қайси бири яхшироқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга оид одоблар туркумига қуйидагилар киради: намозхон тик турганда нигоҳини саждагоҳга, руку ҳолатида оёқларнинг устки қисмига, сажда ҳолатида бурун учига ва қаъда ҳолатида бағрига (қучоғига) қаратади. Фуқаҳоларимиз бу ҳукмни мутлақ, яъни умумий эканини айтиб, Каъба қаршисидаги одамга ҳам тегишли деганлар. Шунинг учун Каъбаи муаззама қаршисида намоз ўқувчи киши ҳам бу одобларга риоя қилган ҳолда, тик турганда нигоҳини саждагоҳга қаратиши керак. Чунки кўзни саждагоҳга қаратиб туриш хаёлни чалғиб кетишидан сақлайди. Қолаверса, намозхон Каъбага қараб намоз ўқиганда, унинг улуғворлигига маҳлиё бўлиб, агар ёлғиз намоз ўқиётган бўлса, тавоф қилаётган одамларнинг кўплиги сабабли хаёли чалғиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12835
17.1K