TGViewer
Channel Public Channel
FATVO.UZ | Расмий канал

FATVO.UZ | Расмий канал

@diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Subscribers
196K
Photos
2.3K
Videos
3.1K
Links
6.3K
Recent Posts 20 shown
Post #12738 26.9K
#Видео
#закот

📹 Иссиқхонадаги деҳқончилик закоти
🎙 Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar
Post #12737 44.4K
МАСЖИДДА ОДАМЛАР ОРАЛАБ ОЛДИНГА ЎТИШ
#масжид

2242-САВОЛ: Масжидга кирган намозхон одамлар оралаб олдинга ўтиши макруҳми? Масжидда кишилар елкасидан ошиб ўтманглар, деган маънода ҳадис бор экан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шу маънода ҳадис бор.
عَنْ أَبِى الزَّاهِرِيَّةِ قَالَ: كُنَّا مَعَ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ صَاحِبِ النَّبِىِّ ﷺ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، فَجَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ بُسْرٍ: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَالنَّبِىُّ ﷺ يَخْطُبُ، فَقَالَ لَهُ النَّبِىُّ ﷺ: اجْلِسْ، فَقَدْ آذَيْتَ
“Абу Заҳириядан ривоят қилинади: “Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу билан жума куни бирга эдик. Шу пайт бир киши одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтиб келди. Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу бундай дедилар: “Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир киши одамларнинг елкаларидан хатлаб ўтиб келди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўтир, батаҳқиқ, озор бердинг”, деб айтдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Уламолар шу ва шу маънодаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб, одамлар орасидан хатлаб аввалги сафларга ўтиш икки шарт билан жоиз бўлади, деганлар. Бири бошқаларга озор бермаслик, иккинчиси имом ҳали хутбага чиқмаган бўлиши. Шунингдек, бу фақат жума намозига хос эмас, бошқа намозларда ҳам одамларга озор берадиган бўлса, олдинги сафга ўтиш мумкин эмас.
Агар аввалги сафларда бўш жой бўлиб, одамлар уни тўлдирмасдан орқа сафга ўтириб олган бўлсалар, кейин келганлар уларга озор бермасдан ўтиб олиши мумкин, фақат имом ҳали хутбага чиқмаган бўлсин. Бундан ташқари одамлар сафларда тарқоқ ҳолда ўтириб олган ва ораларида жой бўлса, шу орадан олдинги сафларга ўтиб олиш мумкин. Чунки бу ҳолатда бировга озор бериш топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12736 35K
ЖОЙ ТОРЛИГИ САБАБ ҚИБЛАГА ЮЗЛАНА ОЛМАСЛИК
#қибла

2241-САВОЛ: Мен машина тузатиш билан шуғулланаман. Иш жойимдаги хона жуда торлиги ва ичида стол ҳамда турли жиҳозлар борлиги сабабли, қиблага юзланиб намоз ўқисам, руку ва саждани тўлиқ бажаришга жой етмайди.
Аммо қибладан 90 градус  бошқа тарафга бурилсам, бу томон кенгроқ бўлгани учун руку ва саждаларни бемалол, тўлиқ адо эта оламан. Ҳозир ишхонада намозларни шундай ўқияпман.
Шундай тор шароитда руку ва саждани тўлиқ адо этиш учун қибладан 90 градус бурилиб намоз ўқиш мумкинми? Ёки руку ва саждани тўлиқ бажара олмасам ҳам, албатта қиблага юзланишим шартми? Агар қиблага юзланиш шарт бўлса, бундай тор жойда руку ва саждани қандай адо этаман?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибладан 90 градусга бурилиб, бошқа томонга қараб намоз ўқиш жоиз эмас ва бундай ўқилган намоз дуруст бўлмайди. Намозда қиблага юзланиш намознинг асосий шартларидан биридир. Фуқаҳоларимиз таъкидлайдиларки, киши қибла йўналишини биладиган ҳолатда, беузр қибладан 45 даража ёки ундан ортиқ бурилса, унинг намози бузилади. Руку ва саждани бемалол қилиш мақсадида қибладан тўлиқ ён томонга бурилиш шаръан узр ҳисобланмайди.
Агар жой тор бўлса, хонадаги стол ёки бошқа буюмларни бироз суриш керак ёки бошқа жойда ўқиш лозим. Хонани ўзгартириш ёки столни суришнинг умуман иложи бўлмаса ҳам барибир қиблага юзланиб турасиз.
Шу вақтгача қибладан 90 градус бурилиб ўқилган намозлар қиблага юзланиш шарти бажарилмагани сабабли дуруст бўлмаган. Шунинг учун ўша намозларнинг тахминий бўлсада ададини ҳисоблаб, қазосини ўқиб қўйишингиз лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12735 35.8K
#муфтий_минбари

📹 Яхшиликларнинг боши
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Post #12733 55.3K
#Видео
#ҳалол_ҳаром

📹 Қайси қушларнинг гўшти ҳаром қилинган?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar
Post #12732 52.3K
ҲОЖАТДАН ЧИҚИБ, “ҒУФРОНАКА” ДЕЙИШ ҲАҚИДА
#одоб

2240-САВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққандан сўнг нега “Ғуфронака” деганлар. У зот ҳам инсон бўлганлар, бошқалар қатори еб ичганлар, ҳожатга борганлар. Ҳожат чиқариш айб бўлмаганку. Шундай экан, нега истиғфор айтганлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم إِذَا خَرَجَ مِنَ الْخَلَاءِ قَالَ غُفْرَانَكَ
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида “Ғуфронака (Мағфират қилгин)”, дер эдилар” (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Ҳожатдан чиққанда истиғфор айтишнинг сабаби ҳожат чиқариш айб иш бўлгани учун эмас, балки бунинг бошқа сабаби бор. Муҳаддис уламолар бу борада икки хил сабаб зикр қилинган:
Биринчиси: У зот Аллоҳнинг зикридан вақтинча тўхтаб қолганликлари учун истиғфор айтганлар. Чунки у зот ҳожат пайтидан бошқа барча ҳолатларда Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар.
Иккинчиси: Банда истеъмол қилган таом ва ичимликлар унинг ҳалқумидан осон ўтиб кетиши, тананинг улардан озуқа олиб, ортиқча чиқиндилари ташқарига чиқариб кетиши Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидир. Инсон қанча ҳаракат қилмасин, ана шу неъматларнинг ҳақиқий шукронасини тўла-тўкис адо этиб беролмайди.
Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу неъматларнинг шукрини етарлича адо қилолмаганларини тан олиб, Аллоҳдан мағфират сўраганлар ва бизга ҳам шуни ўргатганлар (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).
Шунингдек, ҳожатхонадан чиққандан кейин бошқа ривоятда келган дуони ўқиш ҳам мумкин: “Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба аннил аза ва афааний” (Имом Насоий "Сунанул кубро"да ривоят қилганлар).
(Дуонинг маъноси: Мендан озорни кетказган ва менга офият берган Аллоҳга ҳамд бўлсин). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12731 45.9K
МАККАГА ҚАЙТАЁТГАНДА ЭҲРОМГА КИРИШ ШАРТМИ?
#эҳром

2239-САВОЛ: Мен уч ойдан бери Маккада яшаяпман. Виза учун бир кунга бошка давлатга бориб келишим керак. Маккага кайтишимда умра ниятисиз келсам бўладими ёки умра килиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Маккага умрага эҳром боғлаган ҳолда киришингиз лозим. Чунки Аллоҳ таоло Маккаи Мукаррамага бир қанча хусусиятлар ато этган. Шулардан бири Мийқот ташқарисидан Маккага кирмоқчи бўлган инсон умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозимдир. У хоҳ Маккада яшайдиган одам бўлсин, хоҳ ташқаридан борган одам бўлсин, фарқи йўқ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган).
Шунга биноан Маккада яшаётган одам чет давлатга чиқса, Маккага қайтишда эҳром боғлаб кириши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12730 52K
#муфтий_минбари

📹 Саккиз эшик хушхабари
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Post #12728 58.8K
#Video

📹 Калла-поча куйдириш гуноҳми?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar
Post #12727 63K
НАМОЗ ЎҚИЁТГАН ВАҚТДА АЗОН ЭШИТИЛИБ ҚОЛИШИ
#намоз

2238-САВОЛ: Намоз ўқиётган пайтда азон эшитилиб қолса, нима бўлади? Намозни тўхтатиб қайта бошлаш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозхон тақвим бўйича намоз вақти киргандан кейин намозни бошлаган бўлса, тўхтатиб, қайта ўқишга ҳожат йўқ, зеро у вақти киргандан кейин намозини адо этди. Агар вақт кирмасдан туриб ўқиб қўйган бўлса, қайта ўқийди. Чунки вақтидан олдин ўқилган намоз ҳисобга ўтмайди, вақти киргач, қайта ўқиш шарт бўлади. Аллоҳ таоло намозни мўминларга вақтли қилиб фарз қилган:
إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12726 60.5K
ЎҒИЛ БОЛА НЕЧА ЁШДАН МАҲРАМ БЎЛАДИ?
#маҳрам

2237-САВОЛ: Ўғил бола неча ёшдан онасига сафарда маҳрам бўла олади? Масалан, аёл киши ёлғиз бормаслик учун 9 ёшли ўғлини сафарга маҳрам сифатида олиб бориши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатга кўра, аёл киши сафарга чиқиши учун унга маҳрам бўладиган ўғил бола ё балоғатга етган, ёки ҳеч бўлмаганда балоғат ёшига яқинлашган («муроҳиқ») бўлиши шарт. Фиқҳий китобларда бу ёшнинг энг қуйи чегараси ўн икки ёш деб белгиланган.
“Фатовои Оламгирия” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
ولا بالغلام المحرم الذي لم يحتلم إلا أن يكون مراهقا ابن ثنتي عشرة سنة، أو ثلاث عشرة
“(Аёл киши) балоғатга етмаган маҳрам бола билан ҳам сафарга чиқмайди. Фақатгина у ўн икки ёки ўн уч ёшли муроҳиқ (балоғат арафасидаги) бола бўлса, мустасно”.
“Дурарул ҳуккам” китобида бундай дейилган:
وإذا أكمل الرجل اثنتي عشرة سنةً ولم يبلغ يقال له: "المراهق"
“Агар ўғил бола ўн икки ёшни тўлдирса-ю, лекин балоғатга етмаган бўлса, унга “муроҳиқ” дейилади”.
Шу боис, тўққиз ёшли бола ҳали бу ёшга етмагани сабабли у шаръий маҳрам бўлолмайди. У сафарга чиқишда маҳрам вазифасини ўтай олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12725 51.8K
#муфтий_минбари

📹 Мурувватли бўлайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Post #12723 69.6K
#Видео
#намоз

📹 Бомдод суннати ва фарзи орасида гапириш жоизми?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
Улашинг: @diniysavollar
Post #12722 74.3K
БИРОВНИНГ ГУНОҲИНИ БЎЙИНГА ОЛИШ
#гуноҳ

2236-САВОЛ: Айрим давраларда ўртоқлар бир-бирига “фалон ишни қилавер, гуноҳи менинг бўйнимга” ёки “мен жавоб бераман” деган гаплар айтиб, ўзлари қилаётган гуноҳга ундашади. Бундай дейиш оғир гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, бундай дейиш ўта хатарли ҳисобланади. Аввало шуни айтиш керакки, бировнинг гапига учиб гуноҳ иш қилган одам жавобгарликдан қутулиб қолмайди, ҳар ким қилган иши учун ўзи жавоб беради. “Ўзим жавоб бераман, гуноҳи менинг бўйнимга” деяпти-ю, қилаверай-чи, ўзи жавоб бераверади-да, деган эътиқодда гуноҳга қўл урса, барибир гуноҳкор бўлади. Уни ўша ишга тарғиб қилган томон эса икки ҳисса гуноҳкор бўлади: бири ўша ишни қилгани учун, иккинчиси ўзгаларни ундагани учун.
 Аллоҳ таоло Анкабут сурасида шундай марҳамат қилади:
وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا لِلَّذِينَ آمَنُوا اتَّبِعُوا سَبِيلَنَا وَلْنَحْمِلْ خَطَايَاكُمْ وَمَا هُم بِحَامِلِينَ مِنْ خَطَايَاهُم مِّن شَيْءٍ  إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ ‎﴿١٢﴾‏ وَلَيَحْمِلُنَّ أَثْقَالَهُمْ وَأَثْقَالًا مَّعَ أَثْقَالِهِمْ  وَلَيُسْأَلُنَّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَمَّا كَانُوا يَفْتَرُونَ ‎﴿١٣﴾
Ва куфр келтирганлар иймон келтирганларга: “Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик”, дерлар. Ҳолбуки, улар аларнинг хатоларидан ҳеч бир нарсани кўтаргувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончилардир. Албатта, улар ўз юк(гуноҳ)ларини ҳам, у юклар билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, қиёмат кунида уйдириб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар (12-13-оятлар).
Демак, мўмин-мусулмон инсон, аввало ўзи гуноҳдан тийилиши ҳамда бошқаларни гуноҳга чақириш эмас, балки бу йўлдан қайтариши лозим. Акс ҳолда икки баробар гуноҳкор бўлади. Валлоҳи аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣
Post #12721 73.8K
#Видео
#маҳрам

Янги келин-куёв чилла сақлаши шартми?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


Улашинг: @diniysavollar
Older posts →

About this channel

How can I read @diniysavollar without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for FATVO.UZ | Расмий канал: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does FATVO.UZ | Расмий канал have?
FATVO.UZ | Расмий канал (@diniysavollar) has 196K subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does FATVO.UZ | Расмий канал know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →