ТИЖОРАТ МОЛИДАН БОЗОР НАРХИГА КЎРА ЗАКОТ ЧИҚАРИШ
#закот
❓ 2259-САВОЛ: Тижорат молидан закот молнинг савдодаги қийматига кўра чиқарилади. Энди, агар баъзи моллар ўзи сотиб олинган нархда ёки ундан ҳам паст нархда сотилса, у ҳолда закот шу сотилган нархдан чиқариладими ёки бошқа молдан келган фойда каби ҳисобланадими?
Масалан: 10 миллионга мол сотиб олинди, ундан беш миллионлик мол етти миллионга сотилди. Қолган беш миллионлик мол эса сотилмай турибди. Улар сотиб олинган нархида, ҳатто ундан ҳам паст нархда сотилиши мумкин. Шу ҳолатда кейинги беш миллион сўмлик молнинг закоти қандай чиқарилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тижорат молининг закотини адо этишда сотиб олинган нархда ҳам, сотмоқчи бўлган нархда ҳам ҳисобланмайди, балки бозор нархи эътиборга олинади. Бунинг маъноси шуки, закот бериш вақтида мавжуд бўлган тижорат моли бозорда ўша пайтдаги сотилиш нархи қандай бўлса, шу ҳисобдан закоти адо этилади.
Сотиб юборилган молга келсак, қайси мол қандай нархда сотилган бўлса, ўша нарх эътиборга олинади. Лекин бу ўринда қуйидаги ҳолат эътиборга олинади: агар ўша молларни сотишдан келган пул закотни адо этиш вақтида ўз эгасида мавжуд бўлса, у нисобга қўшиб ҳисобланади; агар у эҳтиёжларга сарфланиб юборилган бўлса, унга закот вожиб бўлмайди.
Ҳижрий ҳисоб бўйича тўлиқ бир йил бўлган кунда (масалан: Рамазон ойининг биринчи кунида) ўша куни дўкондаги сотиладиган барча молларнинг бозордаги сотилиш нархи бўйича қиймати аниқланади ва ана шунга мувофиқ закот адо этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12830
37K