ЖУМА КУНИ АДАШИБ ПЕШИН ЎҚИБ, КЕЙИН ЖУМА НАМОЗИГА ҚАТНАШИШ?
#намоз
❓ 2251-САВОЛ: Жума куни эсимдан чиқиб пешин намозини 12:30 да ўқидим, кейин жума куни эканини эшитиб, жума намозига бордим. Пешин намозим нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда ўқилган пешин намози нафлга айланиб қолади. Фиқҳий манбаларимизда жума намозига чиқа олмайдиган бемор одам жума куни пешин намозини ўқигандан кейин ўзида енгилликни ҳис қилиб, жума намозига борса ва имом билан жума намозини адо этса, ўқиган пешин намози нафлга айланиб қолади, дейилган. Сизнинг ҳолатингиздаги пешин ҳам шу ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12779
31.5K