ТАВОФНИ НИЯТ ҚИЛМАГАН ҲОЛДА КАЪБА АТРОФИДА АЙЛАНИШ
#тавоф
❓ 2252-САВОЛ: Баъзан Каъба атрофида етти марта айланиб, тавофни тугатгандан кейин ташқарига чиқиш учун одамлар билан бирга бир марта айланишга тўғри келиб қолади. Чунки орқага қайтиш имкони йўқ, тавоф қилувчилари орасидан чиқиб кетгунча ҳам анча юришга тўғри келади. Шу айланиш янги тавофга ўтиб қолиб, яна тавоф қилиш керак бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каъба атрофида тавоф ниятида айланишгина тавофни ҳақиқий тавофга айлантиради. Кимнидир қидириб ёки тавоф қилувчилар оқимидан чиқиб кетолмай айланиб юриш тавоф ҳисобланмайди. Чунки тавоф дуруст бўлиши учун ният қилиш лозим бўлади. Яъни Каъба атрофида нима мақсадда айланаётганини қалбан қасд қилмоғи керак. Фиқҳий китобларимизда зиёратчи Каъба атрофида ҳеч нарсани ният қилмасдан айланса, тавофга ўтмаслиги айтилиб, масалан, бир одам қарздорини қидириб ё душманидан қочиб айланса, тавофга ўтмайди, дейилган.
Шу сабабли, саволда айтилган ҳолатда тавоф нияти бўлмагани учун тавоф ҳисобланмайди ва уни тугатиб қўйиш зиммасига тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12780
59.6K