МУСОФИР КИШИ НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛИШ ЎРНИГА ТЎЛИҚ ЎҚИБ ҚЎЙИШ
#намоз
❓ 2250-САВОЛ: Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатдан ўқиши керак экан. Агар тўлиқ ўқиб қўйса, қайтадан ўқиб қўйиши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қаср қилиб ўқиш кераклигини била туриб тўлиқ қилиб ўқиб қўйса, қайта ўқиши, вақти чиққан бўлса, қазосини ўқиши лозим бўлади.
Қаср қилиш кераклиги эсидан чиқиб тўлиқ ўқиб қўйса ва намоз охирида саждаи саҳв қилмаса, қайта ўқиши лозим бўлади. Саждаи саҳв қилган бўлса, қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife
😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Post #12775
96.8K