Гарчи
Ҳислар кимёси ўзгарар,
Ўзгарар туйғулар долғаси,
Шиддатлар сокинлашар,
Иқлимлар совуқлашар.
Қўллар илиқликдан,
Лаблар қизғинликдан тонар.
Нигоҳлар хушёр тортар,
Ортиқ мастоналик туймас.
Табиийлик табиий нотабиийликка айланар.
Юрак тўлқинни,
Вужуд яшамни ҳис этмас ортиқ.
Капалаклар кўршапалаклардан,
Эҳтирос оққушлари қора қарғалардан фарқли кўринмас.
... Шундай лаҳзаларда денгизга чоп, денгизингни топ.
Ҳаётнинг табассумини эсла,
Ва севганларингни кўзларини.
Дунёда интиҳо дегани йўқ, деб ўйла.
Оппоқ гуллаган олчалар қип-қизил мева тугишини,
Дунёнинг энг гўзал қўшиқларини, шеърларини бир-бир шивирлаб айт.
Миллиардлаб одамлар ичра унга сен севилганингни эсла,
Гарчи ўтиб кетган бўлса ҳам сен у гўзал ҳисларни яшадинг, муҳими.
Ҳаммаси ўзгарар, бошқа бир шаклга кўчар...
Ҳамма шаклларда ҳам ичингдаги нурни—севгини ютқазма!
Қолгани бекор.
24.08.2026 йил
@Guljamol_Asqarova
Post #1449
344
