🇺🇿🇰🇷Ўзбекистоннинг Корея Республикаси билан ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлиги
2025 йилда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги товар айланмаси 1,7 млрд долларни ташкил этди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткични 2 млрд долларга етказиш мақсад қилинган.
📊 Ўзбекистон ташқи савдосида Корея Республикасининг ўрни:
✍️ Товар айланмаси бўйича — 5-ўрин
✍️ Импорт бўйича — 5-ўрин
✍️ Экспорт бўйича — 28-ўрин
Корея Республикасининг Ўзбекистон умумий товар айланмасидаги улуши 2,1%, умумий импортда — 3,5%, умумий экспортда эса 0,2%ни ташкил этади.
Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Корея Республикаси умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши атиги 0,13%ни ташкил этади.
📊 Ўзаро савдо кўрсаткичлари
✍️2017–2025 йилларда Ўзбекистоннинг Корея Республикаси билан товар айланмаси 25,2%га ошиб, 1,4 млрд доллардан 1,7 млрд долларга етди. Экспорт — 61,7 млн доллар, импорт — 1,6 млрд доллар.
✍️2025 йилда товар айланмаси 14%га камайди, экспорт 26,6%га ошди, импорт 15%га камайди.
📦 Экспортда асосий ўринни хизматлар (67,6%) эгаллади. Импортда эса машина ва транспорт ускуналари (60,7%) устунлик қилди.
📦2026 йилнинг 6 ойида товар айланмаси 11,5%га ошиб, 940 млн долларни ташкил этди. Экспорт 33,3 млн, импорт эса 906,8 млн доллар бўлди.
💰 Инвестициявий ҳамкорлик
2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда Корея капитали иштирокида 730 та корхона фаолият юритмоқда.
✍️ Қўшма корхоналар — 186 та
✍️ 100% Корея капитали иштирокида — 544 та
📊 Сўнгги 9 йилда бундай корхоналар сони 20 баробардан ортиқ ошди.
✍️2016–2025 йилларда Корея Республикасидан жалб қилинган ТХИ ва кредитлар ҳажми қарийб 2 млрд долларни ташкил этди. 2025 йилда бу кўрсаткич 474,5 млн доллар бўлди.
✍️Корея Республикаси Ўзбекистонга инвестициялар ҳажми бўйича Осиё мамлакатлари орасида 4-ўринда.
✍️Инвестициялар асосан нефть-газ, кимё, автомобилсозлик, тўқимачилик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт, қурилиш ва хизматлар соҳаларига йўналтирилган.
🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
