TGViewer
Center for Economic Research and Reforms Center for Economic Research and Reforms @cerruz · 1.3K subscribers
Post #2861 276
🇰🇿🇰🇷 Инфографика: Марказий Осиё мамлакатларининг Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

🖊 2026 йил 16 сентябрь куни Сеул шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Корея Республикаси" биринчи саммити арафасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази минтақадаги мамлакатларнинг Корея Республикаси билан 2025 йилдаги, Ўзбекистоннинг эса Корея Республикаси билан 2017–2025 йиллардаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлиги динамикасини акс эттирувчи инфографикани тайёрлади.

🪙 Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи ташқи ҳамкорлар билан мулоқоти «Марказий Осиё +» форматида ривожланмоқда.

🇺🇸 2023 йилда — «Марказий Осиё + АҚШ» биринчи саммити
🇪🇺 2025 йил апрель — Самарқандда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити
🇯🇵 2025 йил декабрь — Токиода «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммити бўлиб ўтди.
🇰🇷 Марказий Осиёнинг Корея Республикаси билан кўп томонлама ҳамкорлиги 2007 йилдан буён ривожланиб келмоқда. Бўлажак саммит эса ушбу механизмни илк бор давлат раҳбарлари даражасига олиб чиқади.

«Марказий Осиё +» формати транспорт, саноат, энергетика, муҳим минераллар, рақамлаштириш ва инвестициялар каби соҳаларда минтақавий лойиҳаларни илгари суриш имконини беради.

📈 Савдо-иқтисодий ҳамкорлик
2025 йилда Марказий Осиё мамлакатларининг Корея Республикаси билан товар айланмаси 5,7 млрд долларни ташкил этди.
▪️ Экспорт — 1 млрд доллар
▪️ Импорт — 4,7 млрд доллар
Мамлакатлар кесимида:
🇰🇿 Қозоғистон — 3,2 млрд доллар (56%)
🇺🇿 Ўзбекистон — 1,7 млрд доллар (30%)
🇰🇬 Қирғизистон — 508 млн доллар (8,9%)
🇹🇯 Тожикистон — 196 млн доллар (3,5%)
🇹🇲 Туркманистон — 45,2 млн доллар (0,8%)
Шу тариқа, Марказий Осиёнинг Корея Республикаси билан умумий савдосининг қарийб 87%и Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.

💰Инвестициявий ҳамкорлик
2025 йил якунларига кўра, Корея Республикасидан Марказий Осиё мамлакатларига киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 1,5 млрд доллардан ошди.
🇰🇿 Қозоғистон — қарийб 1 млрд доллар
🇺🇿 Ўзбекистон — 474,5 млн доллар
🇹🇲 Туркманистон — 10 млн доллар
🇰🇬 Қирғизистон — 9,2 млн доллар
🇹🇯 Тожикистон — 9,2 минг доллар
Марказий Осиё мамлакатларида Жанубий Корея капитали иштирокида 1,7 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Бўлажак саммит саноат кооперацияси, хомашёни чуқур қайта ишлаш, муҳим минераллар, энергетика, сунъий интеллект ва рақамли ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликка янги суръат бағишлаши мумкин.


🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
  • 👍 1
More from @cerruz
  1. Sep 23, 2026🚗 Ўзбекистон автомобиль бозорида барқарор фаоллик сақланиб қолмоқда ➡️Иқтисодий тадқиқотл…
  2. Sep 22, 2026🏠 Ўзбекистон уй-жой бозорида юқори фаоллик сақланиб қолмоқда 🔍Йил бошидаги кескин ўсишда…
  3. Sep 21, 2026📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги август ойида ижобий динамикани сақлаб қолди 1️⃣Ижоб…
  4. Sep 21, 2026🇰🇿Марказий Осиё мамлакатларининг 2026 йил 7 ойидаги ўзаро савдоси Иқтисодий тадқиқотлар…
  5. Sep 18, 2026🖥Media about us 🖊 An article by Edvard Romanov, senior researcher at the Center for Econ…
  6. Sep 16, 2026(давоми) Марказий Осиё пахтачилигида сўнгги ўн йилликнинг асосий тенденциялари экин майдон…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →