Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2026 йил январь–июль ойларида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади.
2026 йил январь–июль ойлари якунларига кўра, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро савдоси юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Унинг ҳажми 25,4 фоизга ошиб, 8,1 млрд долларга етди. Минтақадаги энг йирик экспортчи Қозоғистон бўлиб, унинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 4,5 млрд долларни ёки жами ўзаро экспортнинг 55,9 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон ҳиссасига 2 млрд доллар (24,7 фоиз), Туркманистонга 844 млн доллар (10,4 фоиз), Қирғизистонга 523 млн доллар (6,4 фоиз), Тожикистонга 209 млн доллар (2,6 фоиз) тўғри келди. Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда минтақавий экспортнинг 80 фоиздан ортиғини таъминлади.
Марказий Осиёнинг алоҳида мамлакатлар ташқи савдосидаги улуши сезиларли даражада фарқ қилади. Минтақанинг энг юқори улуши Қирғизистон ташқи савдо айланмасида 19,9 фоиз, Тожикистонда 17,6 фоизни ташкил этди. Ўзбекистонда ушбу кўрсаткич 10,9 фоиз, Қозоғистонда 6,7 фоиз бўлди. Бу мамлакатларнинг минтақавий савдо алоқаларига жалб этилганлик даражаси турлича эканини кўрсатади.
.
Умуман, маълумотлар Марказий Осиёда ўзаро савдо алоқалари кенгайиб, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий боғлиқлик кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Юқори ўсиш суръатларининг сақланиши ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий қўшилган қиймат занжирларини кенгайтириш ва хомашёга боғлиқ бўлмаган савдони ошириш учун асос бўлиши мумкин.
.
🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
