Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиё мамлакатларида пахтачиликнинг 2016–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади.
2016–2025 йилларда Марказий Осиё мамлакатларида пахтачиликнинг интенсив моделига ўтиш бошланди. Экин майдонларининг қисқариши пахта ҳосили ва ҳосилдорликнинг ошиши билан бирга кечди. Ушбу ўзгаришга асосий ҳиссани Ўзбекистон қўшди.
Пахтанинг кўп сув талаб қилишини ҳисобга олганда, юқори унумдорликка асосланган моделга ўтиш ҳаётий аҳамиятга эга. Кейинги даврда ҳосил ҳажмини ошириш суғориладиган майдонларни кенгайтириш ҳисобига эмас, балки томчилатиб ва дискрет суғориш, лазерли текислаш, қурғоқчиликка чидамли навлар, рақамли мониторинг ҳамда сувнинг иқтисодий асосланган ҳисобини юритиш орқали таъминланиши лозим.
Руслан Абатуров, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
