TGViewer
Рўйхатга олиш – 2026 Рўйхатга олиш – 2026 @census_2026 · 31K subscribers
Post #646 471K
Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтади

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173 сон фармони билан 2026 йил 15 январь — 28 февраль кунлари муҳим тадбир ўтказилади.

✅ Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади:

1 босқич 15-31 январь
17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади.

2 босқич 4-28 февраль
“Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади.

❗️Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади.


❗️Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди.


Саволнома таркиби
Жами саволлар сони: 71 та
Аҳолига оид: 54 та
Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та

✅ Президент фармони билан давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январга қадар ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
  • ❤ 73
  • 👍 17
  • 🔥 4
More from @census_2026
  1. Oct 3, 2026❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олишда тақдим этилган маълумотлар махфий сақланадими? ✅ Жавоб:…
  2. Oct 3, 2026🔺 Бизнесни рўйхатга олиш нима беради? 🇺🇿 Давлатга 🛑мамлакатда амалда фаолият юритаётга…
  3. Oct 1, 2026❓Савол: Бизнесни рўйхатга олишда кимлар қатнашади? ✅Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш тадбири…
  4. Oct 1, 2026Бизнесни рўйхатга олиш муваффақиятини белгиловчи асосий омиллар нималардан иборат? — Мен к…
  5. Sep 30, 2026#интервью Бизнесни рўйхатга олиш тадбири нима учун муҳим? Фармонга асосан юртимизда биринч…
  6. Sep 30, 2026❓ Савол: Бизнесни рўйхатга олиш нима ва у нима учун керак? ✅ Жавоб: Бизнесни рўйхатга олиш…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →