TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.7K subscribers
Post #82419 15.6K
🇺🇸 АҚШ суди Трамп маъмуриятига 1 ноябрдан кечиктирмай Green card лотереясини бошлаш мажбуриятини юклади

Калифорния Жанубий округи федерал суди АҚШ Давлат департаментига DV-2027 грин-карта лотереясини ўтказиш мажбуриятини юклади

Калифорния Жанубий округи федерал суди АҚШ Давлат департаментига DV-2027 Green card лотереясини ўтказиш мажбуриятини юклади. Cудя Жинсук Ота дастурга рўйхатга олиш кечиктирилгани сабабли давлат котиби Марко Рубиога қарши даъво киритган Red Eagle Law юридик фирмасининг илтимосномасини қаноатлантирди. Давлат департаментига ариза топшириш муддатларини эълон қилиш, рўйхатга олишни бошлаш ва саралаб олинган иштирокчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш мажбурияти юклатилди.

Суд қарорига кўра, Давлат департаменти 1 ноябрдан кечиктирмай DV-2027 (Green card) учун рўйхатга олишни бошлаши, аризаларни 30 кун давомида қабул қилиш, саралаб олинган иштирокчиларни 3 декабрдан кечиктирмай хабардор қилиш шарт.

Муддатлар АҚШ шарқий вақти бўйича белгиланган. Бунда 1 ноябр – рўйхатга олишни бошлашнинг энг сўнгги муддати ҳисобланади. Аризаларни қабул қилиш бошланадиган аниқ санани Давлат департаменти кейинроқ эълон қилиши лозим.

Green card учун рўйхатга олиш жараёни 2025 йил кузида ўтказилиши керак эди. Бироқ 5 ноябр куни АҚШ Давлат департаменти иштирок этиш тартибини ўзгартираётганини ва янги саналарни кейинроқ эълон қилишини билдирди. 2026 йил август ойида Red Eagle Law лотерея бошланишига эришиш мақсадида судга мурожаат қилди

Доналд Трамп ўзининг биринчи президентлик муддатидаёқ Green card ўйналишига қарши чиққан эди. 2025 йил декабр ойида у Браун университетидаги отишмада гумон қилинувчи айнан Green card орқали АҚШга кириб келганини рўкач қилиб, уни тўхтатиб қўйди.

Diversity Visa (Green card) дастури АҚШга иммиграция даражаси нисбатан паст бўлган мамлакатлардан чиққан шахслар учун ҳар йили 55 мингтагача виза ажратишни назарда тутади. Лотереяда ғолиб чиқиш виза учун ариза топшириш имкониятини беради, бироқ автоматик тарзда грин-карта олишни англатмайди. Иштирокчилар дастур талабларига мос келишини тасдиқлаши ва белгиланган жараёнлардан ўтиши зарур.

🔥 @burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 16, 2026Украина дронлари яна Москва ва Санкт-Петербургдаги аэропортлар фаолиятини тўхтатиб қўйди М…
  2. Oct 16, 2026🇷🇺🇺🇦 Донецкни озод қилиш Россия армиясининг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда —…
  3. Oct 16, 2026🇷🇺🇺🇦 Душман объектларига оммавий ва гуруҳли зарбалар бериш давом эттирилиши керак — Вл…
  4. Oct 16, 2026🇷🇺🇺🇦 Украина ҳудудида хавфсизлик зонасини яратиш музокаралар мавзуси бўлмайди — Россия…
  5. Oct 16, 2026🇺🇦🇺🇸 Украина Қуролли кучлари учун Starlink'нинг ишлашига қўйилган чекловлар ҳозирча тў…
  6. Oct 16, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина ҳарбийлари учун Starlink ишлашини чеклаш бўйича буйруқ Оқ уйдан берил…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →