🇺🇸Financial Times: АҚШ “соя флоти“нинг айрим кемаларига нисбатан санкцияларни бекор қилиши мумкин
АҚШ Россия билан боғлиқ санкция остидаги айрим кемаларни қонуний операторларга сотишга рухсат бериш ва уларга қўйилган чекловларни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Вашингтон нефт ва нефт маҳсулотларини ташишда фойдаланилган “соя флоти“ кемаларига нисбатан санкцияларни юмшатишни режалаштирмоқда.
АҚШ Ғазначилиги ҳузуридаги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиши, айрим кемаларга нисбатан санкцияларни бекор қилиши мумкин.
🔥@burchakostida
Post #82413
16.6K
