🇺🇸 АҚШда бошланғич мактабда отишма юз берди, 4 киши ҳалок бўлди
CNN'нинг хабар беришича, Қўшма Штатларнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида бошланғич мактабда содир бўлган отишма оқибатида камида уч бола ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди. Яна бир ўқитувчи ҳамда етти ёшли бола шифохонага ётқизилган.
Телеканал манбаларининг айтишича, мактабда 16 ёшли ўсмир ўқ узган. Унинг исми ва ҳужум сабаблари ҳозирча очиқланмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум вақтида мактабда қарийб 400 нафар бола ва 40 нафар ходим бўлган.
Телеканал маҳаллий полицияга таяниб, ҳужумчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келгунига қадар ўлдирилганини хабар қилди. Қуролланган ўсмирнинг мактабга бостириб кирганини кўрган маҳаллий аҳоли вакили уни тўхтатгани айтилмоқда.
🔥 @burchakostida
Post #82411
4.65K