🇹🇷 Истанбулда сўнгги 84 йил ичидаги энг кучли ёғингарчиликлар ортидан тошқинлар юзага келди. Мактаблар ёпилди, транспорт ҳаракати деярли тўхтаб қолди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир неча кундан бери кучли ёмғир ва тошқинлар кузатилмоқда. Табиий офат ортидан икки киши вафот этди.
Истанбул мэри Давут Гул аҳолини зарурат бўлмаса уйда қолишга чақирди. У ерости қаватларида яшайдиган одамлардан тунни юқори қаватларда ўтказишга ҳамда сой ўзанлари, ерости ўтиш жойлари ва сув босиш хавфи юқори бўлган ҳудудлардан узоқроқ юришни сўради.
Associated Press'нинг ёзишича, Истанбул маъмурияти шаҳар бўйлаб дарсларни тўхтатган ҳамда мотоцикллар ҳаракатини тақиқлаган. Имконияти чекланган давлат ходимлари ва ёш болали оналарга меҳнат таътили берилди. Тахминан 16 миллион аҳоли яшайдиган шаҳар бўйлаб 8000 га яқин ходим, 2000 та техника ва қурилиш машиналари сафарбар этилди.
🔥 @burchakostida
Post #82401
17.5K