🇷🇺 “Яндекс Пэй” ҳужумдан кейин фаолияти қисман тикланганини билдирди
“Яндекс Пэй” тўлов сервиси 11 октябрь куни маълумотлар марказига қилинган ҳужумдан кейин қисман тикланди. Компания маълум қилишича, айрим фойдаланувчилар учун пул ўтказмалари ва тўловлардан фойдаланиш имконияти қайта очилган. Бошқа функциялар ҳам босқичма-босқич тикланмоқда.
Компания сервис ҳали ҳам беқарор ишлаётгани ва айрим операцияларда хатолар кузатилиши мумкинлигини билдирди.
“Яндекс Пэй” маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин инфратузилмани қайта тиклашга тўғри келгани сабабли хизматни тўлиқ ишга тушириш кўпроқ вақт талаб қилаётганини қайд этди.
🔥@burchakostida
Post #82281
15.3K