🇺🇦Россиянинг Киев ва Харкивга ҳужумларида беш киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди
13 октябрга ўтар кечаси Россия армияси Украинага ракета ва дронлар билан зарба берди.
Харкивнинг Холодногор ва Шевченко туманларида турар жой бинолари ҳамда фуқаролик инфратузилмасига зарар етди. Ракеталардан бири тўрт қаватли уйга тушиб, унинг бир подъездини вайрон қилган. Шаҳар мэри Игор Тереховнинг дастлабки маълумотларига кўра, уч киши ҳалок бўлган, 11 киши жароҳатланган.
12 октябрь кечқурун Киевнинг Дарницкий туманида дрон 25 қаватли турар жой биносига урилган. Украина пойтахтида икки киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланган.
Украина Ҳаво кучлари маълум қилишича, кейинги баллистик ракеталар пойтахт томон учиб келаётгани фақат ҳужум вақтида аниқланган. Шу боис аҳолини олдиндан огоҳлантириш имкони бўлмаган.
🔥@burchakostida
Post #82291
17.9K
