TGViewer
23.5° бурчак остида 23.5° бурчак остида @burchakostida · 31.7K subscribers
Post #82324 17.9K
23.5° бурчак остида 🇷🇺Саратов вилоятида дронлар ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлди, “Сбербанк” маълумотлар маркази шикастланди Россиянинг Саратов вилоятидаги Балаково шаҳрига уюштирилган дронлар ҳужуми оқибатида “Сбербанк” маълумотлар маркази шикастланган. Бу ҳақда вилоят…
🇷🇺Саратов вилоятида “Сбербанк”нинг қурилаётган маълумотлар марказига зарба берилгани айтилмоқда

Россиянинг Саратов вилоятидаги Балаково шаҳрига дронлар ҳужуми уюштирилган. Ҳужум оқибатида бир нечта турар жой биноларига зарар етган, бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят губернатори Роман Бусаргин маълум қилди.

Supernova+ ва Astra Telegram-каналларининг хабар беришича, ҳужум натижасида “Сбербанк”нинг қурилаётган маълумотларни қайта ишлаш маркази (ЦОД) нишонга олинган. Ҳозирча ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Балаково шаҳрида барпо этилаётган марказ Россиядаги энг йирик маълумотларни қайта ишлаш маркази бўлиши режалаштирилган. Майдони 60 минг квадрат метр бўлган объектда тахминан 120 мингта сервер жойлаштирилиши кўзда тутилган.

Марказ қурилишини 2027 йилнинг биринчи чорагида якунлаш режалаштирилган.

🔥@burchakostida
More from @burchakostida
  1. Oct 15, 2026🇬🇧🇺🇦 Буюк Британия Украинага узоқ масофага учувчи Storm Shadow ракеталарининг янги пар…
  2. Oct 15, 2026🇾🇪 Ҳусийлар Ямандаги президент саройига ракета зарбаси берди — Reuters Агентлик манбалар…
  3. Oct 15, 2026🇺🇸 Трамп Форт-Худ базасида 13 нафар хизматдошини ўлдирган ҳарбийни отиб ўлдириш жараёни…
  4. Oct 15, 2026🇪🇺🇫🇮🇷🇺 Европа Иттифоқи Финландияга Россия билан чегарада дронларга қарши курашиш учу…
  5. Oct 15, 2026🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украинада Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар тугаб қолди…
  6. Oct 15, 2026🇷🇺Путин Россияда янги инвестиция циклини бошлаш вазифаси турганини айтди Россия президен…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →