Агар Россия NATO мамлакатларига ҳужум қилса, алянс Калининград ва Беларус ҳудудидаги объектларга ҳам зарба беради — NATO'нинг Европадаги кучлари бош қўмондони
Генерал Алексус Гринкевич бундай режани Варшава хавфсизлик форумида. тақдим этди.
"Дастлаб русларни дронлар ва ер усти роботлари тўхтатади. Бир вақтнинг ўзида ракеталар Калининград вилоятидаги, Санкт-Петербург яқинидаги ва Беларусдаги қўмондонлик пунктлари ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига зарба беради. Шундан сўнг NATO қарши ҳужумга ўтади, авиациямиз эса душманнинг фронт ортига зарба беришни бошлайди", — деди генерал.
Гринкевичнинг сўзларига кўра, NATO ўзига қарши ҳужумга жалб қилинганларнинг “барчасини истисносиз” йўқ қилади.
"Мен бундай можарони муқаррар деб ҳисобламайман. Аммо алянсимизнинг миллиард нафар фуқаросини ишонтириб айтмоқчиманки: биз душманни енгишни уддасидан чиқамиз", — дея таъкидлади Гринкевич.
🔥 @burchakostida
Post #82276
7.16K
23.5° бурчак остида Ҳужум содир бўлган тақдирда, NATO шу ондаёқ жангга киришишга тайёр — алянснинг Европадаги кучлари бош қўмондони "Биз дастлабки ҳужумни тўхтатамиз. Агар у давом этса, душманнинг олдинга силжишига йўл қўймаймиз. Зарурат туғилганда эса унинг кучларини тор-мор…