🇪🇸Испанияда тезюрар поездда ёнғин чиқди
Испанияда тезюрар поездда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабабли Мадрид ва Барселона ўртасидаги темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Renfe темирйўл оператори хабар берди.
Мадриддан Фигерасга кетаётган поезддан 283 нафар йўловчи эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
🔥@burchakostida
Post #82277
17.9K