ГОНКОНГДАГИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ “САВДО УЙИ”ДАН “BMB ZA’FARON” ҲАМ ЎРИН ОЛДИ
Жиззах вилояти ҳокими ва “JDB Group” компанияси президенти ташаббуси билан Гонконг шаҳрида Жиззах вилоятининг “Савдо уйи” очилди. Мазкур ташаббус вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда Хитойнинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Қувонарлиси, ушбу “Савдо уйи”дан BMB HOLDING томонидан ишлаб чиқарилаётган, бугунги кунда ўзбек брендига айланган “BMB Za’faron” маҳсулоти ҳам ўрин олди. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларини хорижий истеъмолчиларга тақдим этиш ва халқаро бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
“Савдо уйи”да Жиззах вилояти корхоналари маҳсулотларини намойиш этиш, хорижий харидорларга таклиф қилиш, шунингдек, ишбилармон доиралар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Бу маҳаллий корхоналар учун янги бозорларга кириб бориш, савдо шартномаларини тузиш ва экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.
Мазкур ташаббус вилоят корхоналарининг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш ҳамда янги ҳамкорлик йўналишларини шакллантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Post #5035
338



- 👍 62
- 🔥 4
- 👏 3