🏆 BMB MEDIA MARKAZI — TAF!26 ХАЛҚАРО РЕКЛАМА ФЕСТИВАЛИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ!
BMB HOLDING таркибидаги BMB MEDIA MARKAZI TAF!26 халқаро реклама фестивалида “Медиа, контент, технология ва коммуникация воситаларини уйғунлаштирган ҳолда Ўзбекистон ҳудудларида кенг қамровли медиа ечимларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” тақдирланди.
Компания қисқа вақт ичида ўз фаолиятини кенгайтириб, нафақат пойтахтда, балки республиканинг турли ҳудудларида ҳам йирик медиа ва коммуникация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.
Марказ жамоаси замонавий технологиялар ва креатив ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда давлат ва хусусий сектор ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги тадбиркорлик ташаббуслари, янги имкониятлар ҳамда инсонларнинг муваффақият ҳикояларини кенг аудиторияга етказишга ҳисса қўшмоқда.
Мазкур эътироф келгусида ҳам мамлакатнинг барча ҳудудларида сифатли ва таъсирчан медиа лойиҳаларни амалга ошириш йўлида муҳим мотивация бўлиб хизмат қилади.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Post #5028
596

