TGViewer
BMB HOLDING BMB HOLDING @bmbtg · 1.24K subscribers
Post #5031 483
BMB HOLDING ВАКИЛЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТДИ
 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш, уларнинг сифатини сақлаш ва ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш аграр соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада илмий ёндашувларни ишлаб чиқариш тажрибаси билан уйғунлаштириш алоҳида ўрин тутади.
 
Шу мақсадда жорий йилнинг 12 октябрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлашда замонавий технологиялар ва сифат назорати” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
 
Мазкур анжуманда BMB HOLDING вакиллари - Маҳсулотларни бирламчи ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш департаменти директори Нурбек Ғуломов ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бумайрам Усмонова иштирок этди.
 
Тадбир доирасида Нурбек Ғуломов Холдинг таркибидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхоналарнинг амалий тажрибаси ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, маҳсулотларни бирламчи ва чуқур қайта ишлаш, замонавий технологияларни қўллаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлаб чиқариш имкониятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
 
Умуман олганда, BMB HOLDING вакилларининг анжумандаги иштироки Холдингнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш борасидаги амалий тажрибасини илмий ҳамжамият билан бўлишиш, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ишлаб чиқариш билан илм-фан ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилди.

Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
  • 👍 79
  • 👏 7
  • 🔥 6
  • ❤ 3
More from @bmbtg
  1. Oct 13, 2026ГОНКОНГДАГИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ “САВДО УЙИ”ДАН “BMB ZA’FARON” ҲАМ ЎРИН ОЛДИ Жиззах вилояти ҳоки…
  2. Oct 12, 2026🏆 BMB MEDIA MARKAZI — TAF!26 ХАЛҚАРО РЕКЛАМА ФЕСТИВАЛИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ! BMB HOLDING тарк…
  3. Oct 12, 2026#Кун_мотивацияси “Меҳнатнинг қадри фақат қанча куч сарфланганида эмас, қандай натижага эри…
  4. Oct 10, 2026🗣⏺ 🟦🟦 “Ўзбекистон 24” телеканали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги…
  5. Oct 9, 2026⚡️ BMB MEDIA MARKAZI — “ЖОНАЖОН ЎЗБЕК ТИЛИМ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ! Ўзбекистон Республикаси Вазир…
  6. Oct 9, 2026🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН–ТОЖИКИСТОН: САВДО ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ Жор…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →