⚡️ BMB MEDIA MARKAZI — “ЖОНАЖОН ЎЗБЕК ТИЛИМ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтказилган “Жонажон ўзбек тилим” танловида BMB HOLDING таркибидаги BMB MEDIA MARKAZI эътирофга сазовор бўлди.
Еттита йўналиш бўйича 700 га яқин ижодий иш тақдим этилган ушбу нуфузли танловда BMB MEDIA жамоаси томонидан тайёрланган материал “Ўзбек тили тарғиботига бағишланган энг яхши видеоролик” номинациясида ғолиб деб топилди.
2023 йил 1 ноябрда ташкил этилган BMB MEDIA MARKAZI қисқа вақт ичида жадал ривожланиб, мамлакат медиа ва креатив индустриясида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда.
Бугунги кунда марказ қарийб 20 нафар доимий ходим ва 50 дан ортиқ соҳавий мутахассис салоҳиятини бирлаштирган профессионал жамоага айланди.
Хусусан, давлат ва хусусий сектор ташкилотлари, йирик банклар, телекоммуникация компаниялари, халқаро медиа тузилмалари ҳамда етакчи брендлар билан ҳамкорликда кенг кўламли медиа, PR ва коммуникация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.
✅ Мазкур эътироф келгусида янада сифатли ва мазмунли ижодий лойиҳаларни амалга оширишга ундаши билан аҳамиятлидир.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube l LinkedIn
Post #5019
648







- 👍 111
- 🔥 8
- ⚡ 5
- ❤ 2
- 🥰 1