🟢 Танлов ғолиблари аниқланди!
Мавлид ойи муносабати билан қалбларимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ва соғинчни яна бир бор уйғотган «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир дақиқа» танлов-марафонимиз ўз ниҳоясига етди.
Танловнинг ҳар икки босқичида иштирок этган мухлисаларимиз ўзларининг энг нозик кечинмалари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат ва соғинчларини, эзгу орзулари ва дардларини қоғозга туширдилар. Мақолаларни саралаб, ҳар бир босқичдан биттадан мухлисамизни ғолиб қилдик.
🌷 Танлов ғолибалари билан танишинг:
1. Одинахон Саидумаралиева, Тошкент шаҳри
2. Ҳанифахон Таджибекова, Андижон вилояти
Ғолибаларимизни чин қалбдан муборакбод этамиз!
🤲 Аллоҳ таоло қалбларингиздаги гўзал муҳаббатни зиёда қилсин, қаламингиздан чиққан ҳар бир эзгу сўзни хайрли ва манфаатли қилсин. Барчамизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашувчи, у зотни чин дилдан севувчи ва шафоатларига мушарраф бўлувчилардан қилсин.
❤️ @BintuSodiq
Post #24888
27.3K

- ❤ 489
- 👏 127
- 👍 55
- 🤗 18
- ❤🔥 14
- 🥰 11
- 😢 7
- 🔥 5
- ⚡ 4
- 🏆 2
- 💯 1