TGViewer
Bintu Sodiq Bintu Sodiq @bintusodiq · 135K subscribers
Post #24774 72.1K
Мавлид ойида бир дақиқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғойибона бирга бўлишга тайёрмисиз?

🌱 Каналимизда илк бор «РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ БИЛАН БИР ДАҚИҚА» номли танлов-марафон ўтказилади!

Марафон рабиул аввал ойида (22 кун қолди) икки марта бўлиб, иккита учрашувда иккита мавзу берилади. Бугун (20 август) биринчи учрашув мавзусини берамиз.

Иккинчи учрашув мавзусини 31 август куни каналимиз саҳифаларига жойлаймиз. Ҳар бир учрашув — қалбингиздаги энг нозик туйғуларни қоғозга тушириш учун бир имконият бўлади.

Тасаввур қилинг...
Агар суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиш ва у зотнинг қаршиларида атиги бир дақиқа ўтириш бахти насиб этса...


🤍 1-УЧРАШУВ
«Ё Расулуллоҳ, Сизни қанчалар соғиндим...»

У зотга биринчи бўлиб нимани айтган бўлардингиз?
Соғинчингизними?
Дардингизними?
Оилангиз ёки фарзандларингизними?
Ёки қалбингизда йиллар давомида сақлаб келган бир гапингизними?


📞Телефонни бир четга қўйинг.
Атрофингиздан бир зумга узилинг.
Қалбингизга қулоқ тутинг.
Ва ич-ичингиздаги туйғуларни қоғозга туширинг.

Ёзганларингизни @sadafdagi_dur_bot орқали юборинг.

Энг самимий, таъсирли ва ибратли ёзишмалар каналимиз саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Исм-шарифингиз:
Ёшингиз:
Манзилингиз:

🌹Мавлид ойида қалбингиздаги энг гўзал кечинмаларни биз билан бўлишинг!

@BintuSodiq
  • ❤ 791
  • 😢 322
  • 😭 124
  • 👍 70
  • ❤‍🔥 19
  • 🔥 11
  • 🤗 9
  • 😐 4
  • 💋 3
  • 🎉 1
  • 😍 1
More from @bintusodiq
  1. Sep 26, 2026Умр — инсонга берилган энг қиммат омонат. Уни нималарга сарфлаётганимиз эса энг катта саво…
  2. Sep 25, 2026❔Юзим парвариши учун пилинглар қилдирсам жоизми? Савол: Мен косметологга мурожаат қилган э…
  3. Sep 25, 2026🟢 Танлов ғолиблари аниқланди! Мавлид ойи муносабати билан қалбларимизда Расулуллоҳ соллал…
  4. Sep 24, 2026Аллоҳим, танимизга офият, қалбимизга хотиржамлик бер ва тилимизни саловотдан айирма. 🌱 Жу…
  5. Sep 24, 2026🌱 Нега биз ота-онамизга, баъзан эса узоқ аждодларимизга ҳам ўхшаймиз? Бунинг сири — генла…
  6. Sep 24, 2026Kitob yozish g‘oyangiz bormi? Uni qo‘lyozmaga aylantirish vaqti keldi! 📚 “Keling, kitob y…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →