Тўққиз ойда терминаллар орқали 518 трлн сўмлик тушум қайд этилди
Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда тўлов терминаллари орқали 517 трлн 858 млрд сўм тушум қайд этилди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62,8 фоизга кўп. Умуман олганда, ўтган йилнинг тўлиқ кўрсаткичидан ҳам 12,5 фоизга кўп бўлди.
Тушум ҳажми бўйича АлоқаБанк 52,8 трлн сўмлик кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Кейинги ўринларда Ўзмиллийбанк (42,4 трлн сўм), TBC Bank (33,3 трлн сўм) ҳамда Hamkorbank (31,5 трлн сўм) қайд этилган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига мамлакатда 459,3 мингта тўлов терминали мавжуд. Бунинг энг катта қисми (71 мингтаси) Hamkorbank ҳиссасига тўғри келади.
@bankir
Post #9532
12.2K

- 👍 11
- 🤔 8
- 👎 2